АҚШ президенти Жо Байден Европага парвоз қилади, аммо унинг Украинага ташрифи режалаштирилмаган
АҚШ президенти Жо Байден эртага – чоршанба куни Европага парвоз қилади, бу ерда у иттифоқчилари билан Украинадаги ҳозирги вазият ва Россияга нисбатан муносабатнинг умумий сиёсат масалаларини муҳокама қилади.
Оқ уй тарқатган маълумотга кўра: “24 мартда Байден Брюсселдаги НАТО саммити ва “Катта еттилик” давлатлари раҳбарлари учрашуви, шунингдек, Евроиттифоқ саммитида иштирок этади. Кейин Қўшма Штатлар президенти Варшавага боради ва 26 мартда Польша президенти Анжей Дуда билан учрашиб, ўша куннинг ўзида АҚШга қайтади. Эътибор марказида турган Украинага Байденнинг ташрифи режалаштирилмаган”.