АҚШ президенти: “Ҳеч қайси давлат ҳарбий қудрат борасида АҚШдан ўзиб кетолмайди”
“Ҳеч қайси давлат, жумладан Россия ва Хитой ҳам ҳарбий қудрат борасида АҚШдан ўзиб кетолмайди”, деди Қўшма Штатлар президенти Жозеф Байден ўз сайловчиларига “CNN” орқали қилган мурожаати чоғида.
Байденнинг сўзларига кўра, Хитой ва Россия АҚШнинг қудратли қуролли кучлари мавжудлигини ва ҳеч қайси давлат бу даражага етолмаслигини билади.
АҚШ президенти, шунингдек, Москва ва Пекиннинг ҳаракатларидан хушёр бўлиш кераклигини ва айнан улар АҚШни хато қилишга мажбурлашини қўшимча қилди.
Маълумот учун, аввалроқ Байден АҚШ ва Хитой ўртасида совуқ уруш муҳити ҳосил бўлишини истамаслигини айтганди.