АҚШ Польшадаги ҳарбий базаларни такомиллаштиради
АҚШ ҳукумати Польшадаги тўртта жойда - Вротслав, Дравско Поморские, Повидз ва Ласкдаги ҳарбий базаларга 500 миллион доллар сармоя киритиш режасини тасдиқлади, деди Польша мудофаа вазирлиги вакили Цезари Томчик.
Унинг тушунтиришича, бу сармоялар Польша тупроғида Америка қўшинларининг мавжудлиги билан боғлиқ.
Хабарга кўра, ҳозирда Польшада тахминан 10 минг америкалик аскар жойлашган.
С.Раҳимов, ЎзА