Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақаси атрофидаги вазиятдан хавотир билдирди
18:20 / 2022-08-04

Қўшма Штатлар Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида кескинликни пасайтиришга чақирди.

Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс хабар берди.

Баёнотда АҚШ Қорабоғдаги тўқнашув ҳақидаги хабардан чуқур хавотирда эканини, минтақадаги жанговар ҳаракат, шунингдек, ярадорлар ва ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни диққат билан кузатиб бораётгани қайд этилган.

Давлат департаменти таъкидлашича, таранглик кучайиши билан боғлиқ ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган барча ҳал қилинмаган масалаларни изчил ва кенг қамровда ҳал этиш зарур.

Чоршанба куни Озарбайжон армияси Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Қорабоғ ҳудудида арманларнинг ноқонуний қуролли тузилмаларига қарши “Қасос” амалиётини бошлади.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги “Қасос” амалиёти ноқонуний арман қуролли тузилмалари Лочин вилояти йўналишида уюштирган ҳужуми ортидан ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгандан кейин бошланганини маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги бундан буён Озарбайжоннинг суверен ҳудудида содир этилган ҳар қандай террор, ҳужум ва провокацияга қатъий қаршилик кўрсатилиши, шунингдек, жавоб чоралари кескин бўлишини айтиб ўтди.

Расмий Боку Ереванни 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган уч томонлама – Озарбайжон-Арманистон-Россия келишувини бузганликда ва икки томонлама муносабатни мувофиқлаштиришга қаратилган сайъ-ҳаракатга путур етказганликда айблади.

“Озарбайжон ҳудудида содир этилган воқеа учун бутун масъулият Арманистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти зиммасида, ҳалигача қўшни давлат ҳудудидан ноқонуний қуролли гуруҳлар олиб чиқилмаяпти”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Аброр ХОН,ЎзА