Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ўз фуқароларини Яқин Шарқни зудлик билан тарк этишга чақирди
14:22 / 2026-03-03

Қўшма Штатлар Давлат департаменти америкалик фуқароларни Яқин Шарқдаги қатор давлатларни зудлик билан тарк этишга чақирди, деб хабар бермоқда “Al Jazeera” нашри.

Расмий баёнотда вазият кескинлашгани ва минтақадаги эҳтимолий таҳдидлар сабаб эҳтиёткорлик чоралари кучайтирилаётгани таъкидланган.

Таъкидланган мамлакатлар рўйхатида Эрон, БАА, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Исроил, Кувайт, Ливан, Миср, Саудия Арабистони, Сурия, Фаластин (Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили) Яман, Қатар ва Ўмон ўрин олган. 

Шунингдек, департамент фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга, расмий хабарларни кузатиб боришга ва имконият бўлса, ушбу ҳудудларни тезроқ тарк этишга чақирмоқда.

Расмийларнинг қайд этишича, вазиятнинг кейинги ривожи минтақадаги ҳарбий-сиёсий ҳолатга боғлиқ бўлади.

Ф.Яхшибоева, ЎзА