АҚШ ноқонуний муҳожирларга янги таклиф билан чиқди
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти жорий йил охирига қадар ўзини депортация қилиш истагидаги ҳужжатсиз мигрантлар учун тўловларни минг доллардан 3 минг долларгача оширди, деб хабар бермоқда “CBS News” нашри. Муҳожирлар компенсация олиш учун “CBP Home” иловасида рўйхатдан ўтиши керак.
Таъкидланишича, улар ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этмоқчи бўлса, Қўшма Штатларда ноқонуний бўлиш билан боғлиқ жарималар ёки жазолардан озод қилиниб, ўз ватанларига қайтиши учун бепул чипта олишади.

Департамент маълумотларига кўра, 2025 йил январидан бери 1,9 миллион ҳужжатсиз иммигрант ихтиёрий равишда ўз-ўзини депортация қилган, минглаб одамлар буни “CBP Home” дастури орқали амалга оширган.
Г.Сатторова, ЎзА