Қўшма Штатлар президенти маъмурияти хорижлик муҳожирларнинг айрим тоифалари учун мамлакатда ишлашга рухсат берувчи қоидаларни қатъийлаштирмоқда.
Унга кўра, АҚШда қонуний ҳимояга эга бўлган қочқинлар ва бошқа иммигрантлар учун ишлаш рухсатномаларининг амал қилиш муддати қисқартирилади. Бу қоидалар ўлкада бошпана ёки доимий яшаш учун аризалари (яшил карталар) кўриб чиқилаётган иммигрантларга ҳам тегишли.
Эндиликда ушбу тоифадаги шахсларга жорий беш йиллик муддат ўрнига максимал 18 ой муддатга ишлашга рухсатнома берилади.
Таъкидланишича, бу қоидаларни жорий этилишига ўтган ҳафта Вашингтонда Миллий гвардия аъзоларига қилинган ҳужум сабаб бўлгани айтилмоқда.
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ушбу ҳужумни “даҳшатли” деб атади ва ўзидан олдинги Жо Байден президентлиги даврида Афғонистондан Қўшма Штатларга кирган барча фуқаролар қайта текширилишини, шунингдек, “ноқонуний юрган ҳар қандай хорижлик”ни чиқариб юбориш учун “барча зарур чораларни” кўришини айтди.
Г.Сатторова, ЎзА