АҚШ молия вазирлиги Bitzlato криптобиржасини пул ювиш билан шуғулланаётганликда айблади
АҚШ молия вазирлиги тузилмасига кирувчи молия разведкаси (Financial Crimes Enforcement Network) Bitzlato криптобиржасини пул ювиш билан шуғулланаётганликда айбламоқда. Вазирлик компанияни Россияда ноқонуний молиялаштириш ишлари билан шуғулланган деб ҳисобламоқда. Чоршанба куни вазирлик сайтида шу ҳақда хабар жойлаштирилди.
Молия разведкасининг директор вазифасини бажарувчиси Химамули Даснинг таъкидлашича, "Bitzlato россиялик кибержиноятчилар ва товламачи-дастурлар яратувчиларига даромадларини ювиш учун имконият яратиб глобал даражада таҳдид туғдирмоқда".
"Биз бундай ташкилотларнинг АҚШ молия тизимига кириши ва ундан фойдаланишини тақиқлаш мақсадида барча ваколатимизни ишга соламиз", – деган у. Молия разведкасининг фикрича, ички назорат яхши йўлга қўйилмагани сабабли Bitzlato криптобиржасининг "пул ювиш бўйича амалиётларининг катта қисми, Россиядаги ноқонуний молиялаштириш ишларига тўғри келмоқда".
АҚШ молия разведкаси буйруғига кўра, энди Bitzlato билан боғлиқ маблағларнинг молия муассасаларига ўтказилиши бутунлай тақиқланади, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.