English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Minuteman III ракетаси синовини амалга оширди
11:37 / 2023-04-20

Америка ҳарбийлари чоршанба куни Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси синов парвозини амалга оширди. Мазкур синовдан кўзланган мақсад АҚШ ядро кучлари тайёргарлигини кўздан кечириш, дейилади “Ванденберг” космик кучлари базаси тарқатган хабарда.

“Ҳарбийлар 19 апрель куни Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси синов парвозини кўздан кечирди. Бу АҚШ ядро кучлари қай даражада  тайёр ҳолатда тургани ҳамда ядро қуролига эга мамлакатларни тийиб туришда ишончли қурол борлигини намойиш қилиш учун амалга оширилди”, – дейилади матбуот хабарномасида.  

Ракета Монтана штатидаги қурол омборидан тасодифий танлов орқали олинган ва Калифорниядаги ракета парвозини амалга ошириш полигонига келтирилган. Ракета Тинч океани устида 6,76 минг километргача учиб борган, дейилади хабарда.