Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ маъмурияти нимадан хавотирда?
18:30 / 2023-12-18

АҚШ расмийлари Оқ уй Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан Исроилни қўллаб-қувватлаши Жо Байденнинг мамлакатдаги ва хориждаги обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир оляпти. Бу ҳақда “The Washington Post” газетасининг юқори мартабали манбалари гапирмоқда. Уларнинг айтишича, Биньямин Нетаньяху ҳукуматини ёқлаш АҚШ сиёсати учун қимматга тушиши мумкин, чунки мамлакат иттифоқчилари ва ҳамкорлари Оқ уйнинг фаластинликларни ҳимоя қилишдан бош тортганидан норози.

– Дипломатик харажат арзимас бўлиши мумкин, аммо кўплаб мамлакатларда жамоатчилик қарши бўлса, ташвиш туғдирадиган масалада қўллаб-қувватлаш қийинлашади, – дейди суҳбатдошлардан бири. – Бу Bашингтоннинг “минтақа ва бошқа ҳудудларда” яккаланиб қолишига олиб келиши мумкин.

Қайд этилишича, Нетаньяху ҳукумати Қўшма Штатлар исроилпараст позициядан азият чекаётганини тушуниши керак ва шу боис фаластинликлар аҳволи масаласи кун тартибига қайтарилиши керак. Охирги пайтда Оқ уй, Давлат департаменти ва бошқа бир қатор ҳукумат идораларидаги айрим амалдорлар АҚШ Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлашига очиқдан-очиқ эътироз билдира бошладилар. Бу тенденция Америка раҳбарияти учун жиддий оқибатга олиб келиши мумкин.