АҚШ маъмурияти Эрон билан Ўмонда музокара ўтказишга рози бўлди
АҚШ маъмурияти Эрон вакиллари билан Ўмонда музокара ўтказиш таклифига розилик билдирди. Маслаҳатлашув 6 февралга белгиланган. Бу ҳақда "Axios" портали хабар берди.
Араб давлатларидан биридаги манбага кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий масала бўйича мулоқот манзили Эрон томони илтимосига биноан, Туркиядан Ўмонга кўчирилган. Қўшимча қилинишича, араб ва мусулмон давлатларининг мазкур учрашувда иштирок этиши масаласи ҳали ечилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ билан музокара форматини икки томонлама шаклга ўтказиш, шунингдек учрашувни Истанбулдан Ўмонга кўчириш нияти ҳақида хабар берган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА