АҚШдаги мактабда хоккей ўйини пайти юзага келган отишма натижасида икки инсон ҳалок бўлди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ҳодиса Род-Айленд штати Паутукет шаҳридаги "Dennis M. Lynch Arena"да содир бўлган.
Дастлабки маълумотга кўра, бир йигит ва бир қиз ҳаётдан кўз юмган, тўрт киши жароҳатланган. Ҳужум уюштирган шахс воқеа жойида жонсиз ҳолда топилгани айтилмоқда. Тергов давом этяпти.
Тарқатилган видео лавҳада хоккей ўйини пайти ўқ овози эшитилиб, бирдан ваҳима кўтарилган.
Маҳаллий полиция бошлиғи Тина Гонсалвес матбуот анжуманида нишонга олинган тўрт кишидан бири касалхонада вафот этганини маълум қилган.
- Гумонланувчи ўз жонига қасд қилганини инобатга олсак, фожиа маиший низо туфайли келиб чиққан мақсадли ҳодисадек туюлади, - дейди Гонсалвес.
Маҳаллий ҳокимият Федерал тергов бюроси бўлинмаси штат ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ёрдам бериш учун ҳудудга етиб келганини айтган. Ҳужум сабабини аниқлаш учун вақт кераклиги таъкидланмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА