Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ кубаликларни қўллаб-қувватлайди
21:10 / 2022-07-17

АҚШ виза ва консуллик хизмати кўламини кенгайтириш ҳамда пул ўтказмаси билан боғлиқ чекловни бекор қилиш орқали Куба халқини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

"Interfax.ru" АҚШ давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс баёнотига асосланган хабарида Вашингтон кубаликлар учун интернет хизмати, илова ва онлайн савдо платформасига киришни кенгайтириб, Куба хусусий сектори ривожланишини рағбатлантиради. АҚШ – Куба ўзаро пул ўтказмасидаги чеклов олиб ташланиши билан эса икки давлат ўртасидаги ҳамкор бизнес салоҳияти кенгаяди.

"Маъмурият Куба халқини янада қўллаб-қувватлаш чорасини эълон қилди. Биз консуллик хизматини яхшилаб, виза сиёсатини енгилллаштирамиз. Бу янада кўпроқ кубаликларга оддий миграция канали орқали Қўшма Штатлардаги яқинлари билан борди-келди қилиш имконини беради", дейилади Нед Прайс баёнотида.

Хабарда эслатилишича, аввалроқ Оқ уй АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан Кубага нисбатан жиддий ўзгариш амалга оширилаётгани, хусусан, мамлакатга парвозни кўпайтириш ва йиллар давомида узоқлашган оилаларни бирлаштириш дастури тикланишини эълон қилганди.