Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Кремлни Украинага нисбатан муносабатини кескинлаштирмасликка чақирди
17:42 / 2021-04-06

Вашингтон Украина теграсидаги масалалар бўйича Москва билан мулоқотга тайёр.

“РИА Новости” бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълумоти билан асослаб хабар берган.

Қўшма Штатлар ташқи ишлар маҳкамасининг юқори мартабали вакилининг айтишича, АҚШ Кремлни вазиятни кескинлаштирмасликка чақиради.  

Жумладан, вакилнинг фикрича, Украина чегараларида россиялик ҳарбийларнинг кўпая бориши хавотирга сабаб бўлмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Вашингтон Москвадан Украина чегараси яқинидаги вазият бўйича изоҳ беришни сўраганди.