Қўшма Штатлар Корея ярим ороли атрофида разведка маълумотларини йиғиш фаолиятини кучайтирди, шу билан бирга минтақада Шимолий Кореянинг ракета фаоллиги кучайганига жавобан ҳушёрликни ошириш ҳамда ракетага қарши мудофаа кучлари тайёрлигини кучайтириш ҳам буюрилди, — деди АҚШ разведкаси.
Бу ҳақда Тинч океани қўмондонлиги (INDOPACOM) маълум қилди.
Бу чора Шимолий Кореянинг тўққизта ракета синовидан сўнг, жумладан, январь ойида етти марта синов амалга оширилган, бу Шимолий Корея томонидан бир ой ичида ўтказилган энг кўп ракета синови бўлди.
— Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг сўнгги пайтларда баллистик ракета учиришини қоралайди, — дейилади Гавайида жойлашган Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги баёнотида.
Бундан келиб чиқиб, 2022 йил 7 март куни АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги Сариқ денгизда кузатув ва разведка фаолиятини кучайтириш, шунингдек, минтақадаги ракеталарга қарши мудофаа кучлари тайёргарлигини ошириш ҳақида буйруқ берди, — дейилади хабарда.
АҚШ миллий разведка бошқармаси сешанба куни таҳдидларни баҳолаш бўйича йиллик ҳисоботида Шимолий Корея жорий йилда ядровий ва қитъалараро баллистик ракета синовларини қайта тиклашга тайёр бўлиши мумкинлигини айтди.
— Корея Республикаси ва Японияни ҳимоя қилиш бўйича бизнинг мажбуриятимиз бор, — дейилади хабарда. Қўшма Штатлар Корея яриморолининг тўлиқ ядросиз ҳудуд бўлишига қаратилган жиддий ва барқарор дипломатияга содиқ қолади.
АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби Шимолий Кореянинг ракеталари фаоллиги юзасидан Оқ уй хавотирда эканини тасдиқлади.
— Биз Шимолий Кореянинг ракета синовлари фаоллигининг сезиларли даражада ошиши билан боғлиқ хавотирларимизни очиқ айтдик, бизнинг фикримизча, бу тинчлик ва хавфсизликка путур етказади ва минтақа ҳамда халқаро ҳамжамиятни беқарорлаштиради, — деди Пентагон вакили.
Кирби, шунингдек, АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги яқин муносабатларга урғу бериб, Сеулни Россияга қарши санкциялар қўйгани учун олқишлади.
Унинг сўзлари Москва Жанубий Корея, шунингдек, Россияга қарши санкциялар жорий этган АҚШ ва бошқа ўнлаб давлатларни “нодўст” давлатлар рўйхатига киритганидан кейин янграган.
— Бизнинг иттифоқчиларимиз бўлган жанубий кореяликлар ҳам санкциялар қўйгани ва қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигидан миннатдормиз, — деди Кирби. — Менимча, бу бизнинг яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиздан далолат беради.
Улуғбек Маҳмирзаев