АҚШ кибер ҳужумга алоқадор икки эронлик ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилди
АҚШ Давлат департаментининг “Адолат учун мукофот” дастури “хорижий ҳукумат кўрсатмаси билан ва Компьютер фирибгарлиги ва суистеъмол қилиш тўғрисидаги қонунни бузган ҳолда” АҚШ инфратузилмасига кибер ҳужум уюштирган икки эронликнинг шахси ва жойлашувини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот таклиф қилди.
Давлат департаменти уларнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка ташкилотига алоқадор “Shahid Shushtari” гуруҳи агентлари эканини таъкидлаган.
Мазкур гуруҳ аъзолари АҚШ, Европа ва Яқин Шарқдаги янгиликлар, юк ташиш, туризм, энергетика, молия ва телекоммуникация соҳаларидаги муҳим инфратузилмага қарши мувофиқлаштирилган кибер ҳужум ҳамда жосуслик амалиётини уюштирган. Тузилма ўз ҳаракати билан кенг кўламли молиявий зарар етказиш, АҚШ компаниялари ва давлат идоралари фаолиятини бузишда айбланмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА