Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония етакчилари долзарб мавзуларда суҳбатлашди
18:23 / 2023-08-19

АҚШ – Жанубий Корея – Япония саммитида фақат Хитой билан боғлиқ масалалар муҳокама қилингани йўқ, бироқ айни мавзу ҳам кўтарилди. Бу ҳақда Президент Жо Байден айтди.

– Ушбу саммит Хитойга бағишланмади, учрашувдан мақсад бу эмасди, – деди у Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль билан уч томонлама келишувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида. – Албатта, биз Хитой мавзусида ҳам гаплашдик. Мазкур анжуман бир-биримиз билан муносабатимизни, турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди. Бу тўхталиб ўтилган долзарб муаммолар доирасидан анча узоқ масалалар.

Байденнинг сўзларига кўра, учрашув “Ҳинд-Тинч океани минтақасида фаровонлик ва хавфсизликни таъминлаш”га қаратилган.

“Уч томонлама шерикликни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида биз турли даражада ва кўплаб соҳаларда ҳамкорликнинг инстититуционал асосини яратдик”, деди Юн Сок Ёль.

Корея раҳбари Украинадаги вазият ҳақида гапирар экан, етакчилар Киевга ёрдам кўрсатишда уч томонлама мувофиқлаштиришни кучайтириш ниятида эканини қайд этди.

Япония, АҚШ ва Жанубий Корея раҳбарлари учрашуви Америка етакчисининг Вашингтон яқинидаги Кэмп-Дэвид қароргоҳида бўлиб ўтган.

ЎзА