French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Исроилга 725 миллион долларлик қурол ва ҳарбий воситалар тўпламини сотади
11:01 / 2021-05-18

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга 725 миллион долларлик юқори аниқликдаги қурол ва ҳарбий воситалар тўплами сотилишини маъқуллагани бўйича конгрессга маълумот берди.

INTERFAX.RU”нинг “The Washington Post” маълумоти билан асослаб хабар беришича, конгрессдаги манба бунда гап ўта аниқ нишонга олувчи ва бошқарилган тарзда эркин ҳаракатланувчи бомбаларнинг JDAM (Joint Direct Attack Munition) тўплами назарда тутилган.

Мазкур тўплам "Boeing” компаниясида ишлаб чиқарилади. “Мазкур савдо битими 5 майда – Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларидан аввал имзоланганди”, деб ёзади газета.