АҚШ Ироққа 4000 йиллик иккита қимматбаҳо артефактни қайтаради
Америка Қўшма Штатлари Ироққа мамлакатдан олиб чиқиб кетилган иккита қимматбаҳо артефактни қайтариб бермоқчи.
Бу ҳақда Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳмад ас-Саҳҳоф маълум қилди.
Ироқнинг Лос-Анжелесдаги бош консуллиги АҚШ федерал қидирув бюроси билан келишилган ҳолда ёши 4 минг йилдан ошган иккита артефактни қабул қилиб олади.
Ас-Саҳҳофнинг таъкидлашича, биринчи буюм қадимги шумер шаҳри Урдан топилган миххат ёзувли лавҳа, иккинчиси Қадимги Бобил даврига оид миххат ёзувли буюм парчаси.
Ёдгорликни тантанали топшириш маросими 20 январь куни Ироқнинг Лос-Анжелесдаги бош консуллиги биносида бўлиб ўтади.