Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидаги иштирокини расман тўхтатди
04:11 / 2020-11-04

Қўшма штатлар иқлим бўйича Париж келишувидаги иштирокини расман тўхтатди.

 Президент Дональд Трамп бир йил олдин бу ҳақда БМТни воқиф қилганди, лекин мазкур келишувдан чиқиш жараёни давомли тарзда амалга оширилди. АҚШ 189 мамлакат томонидан имзоланган мазкур келишувдан чиққан илк давлат бўлгани ҳолда зарарли чиқиндилар миқдорига кўра дунёдаги иккинчи давлат бўлиб турибди.  

Эслатиб ўтамиз, демократлардан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сайловда ғолиб чиққудек бўлса, АҚШни зудлик билан мазкур келишувга қайтаришга ваъда берганди.