French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Индонезияга 36 та F-15 қирувчи самолётини сотишни маъқуллади
18:08 / 2022-02-11

АҚШ маъмурияти Индонезияга қиймати қарийб 14 миллиард доллар баҳоланаётган 36 та F-15 қирувчи самолётини сотишни маъқуллади, деб хабар тарқатди мамлакатнинг мудофаа бўйича ҳамкорлик агентлиги.

"Давлат департаменти Индонезияга F-15ID самолётлари ҳамда унга тегишли техника жиҳозларини 13,9 миллиард долларга сотиш мумкинлигини маъқуллади", - дейилади хабарда.

Пентагон тузилмасида фаолият кўрсатаётган мазкур агентлик тегишли хабарномани конгрессга жўнатди. Хабарномада келтирилишича, Индонезияга 36 та қирувчи самолёт сотилиши назарда тутилган.

Бундан аввалроқ Индонезия Франциядан 42та Rafale қирувчи самолётини харид қилишга қарор қилгани ҳақида маълум қилинган эди

Франция мудофаа вазири Флоранс Парли "Расман: Индонезия  42 та Rafale қирувчи самолётига буюртма берди. Бизнинг стратегик ҳамкорлигимиз мудофаа соҳасидаги муносабатларимиздан кўп фойда кўради. Франция АСЕАН ва Ҳиндистон-Тинч океани минтақаси доирасида муҳим ўринга эга бўлган ҳамкорининг қуролли кучларини модернизация қилишда иштирок этаётганидан фахрланади", - деб ёзган эди  Twitter орқали.

Франс Пресс агентлигининг ёзишича, Индонезия мудофаа вазири Прабово Субианто  мамлакат пайшанба куни “дастлабки олтита” қирувчи самолёт хариди бўйича шартномани имзолагани ва келгусида қолган 36 та жанговар самолётни қабул қилиб олиши ҳақида баёнот берган.