АҚШ имкони борича Хитой билан ҳамкорлик қилади
АҚШ ҳукумати имкон қадар Хитой билан конструктив ҳамкорлик қилиш ниятида. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан маълум қилди.
“Бундай ҳамкорликни ҳурмат ёки тамойилларимиз эвазига эмас, балки дунё масъулиятли давлатлар умумий муаммоларни ҳал қилишини кутаётгани учун амалга оширишимиз керак. Биз бундан манфаатдормиз”, деди Салливан.
Чоршанба куни АҚШнинг янги Миллий хавфсизлик стратегияси эълон қилинди. Тахминан эллик саҳифадан иборат ушбу сиёсий ҳужжатда, хусусан, Америка Россияни жиловлаши ҳамда Хитой билан рақобат қилиб, ғолиб чиқиши қайд этилган.
ЎзА