Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ҳукуматида тортишув: парвозлар кечикмоқда, зиддият кучаймоқда
10:09 / 2025-10-11

АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ишга чиқмаётган авиадиспетчерлар бўшатилиши билан таҳдид қилди. “Fox Business News” телеканалига берган интервьюсида у “муаммо туғдираётган ходимлар” мамлакатдаги рейс кечикиши ҳолатларининг ярмидан кўпига сабаб бўлаётганини билдирди.

– Кимдир содиқ бўлмаса, уни ишдан оламиз, – деган мулозим.

Расмийнинг сўзларига кўра, ҳаво лайнерлари ҳаракатини бошқарувчи мутахассисларнинг атиги 10 фоизи ишга чиқмаяпти. Афсуски, шу кичик гуруҳ бутун мамлакат бўйлаб парвозлар кечикишига сабабчи бўляпти.

Вазир иш ҳақи масаласига ҳам тўхталди. Президент Дональд Трамп аввалроқ ҳукумат фаолияти тўхтатилган пайт ишламаган айрим ходимлар маоши сақланмаслиги мумкинлигини айтганди.

– Ишлаган одамга ойлик берилади, ишламаганга – йўқ, бизнинг сиёсат шундай, – деди Даффи.

Икки ҳафтадан бери давом этаётган ҳукумат фаолиятидаги муаммо туфайли аэропортлар, давлат музейлари ва ҳарбий соҳа хизматчилари маоши билан боғлиқ камчиликлар юзага чиқмоқда.

Оқ уйдаги сиёсий қарама-қаршилик туфайли бюджет лойиҳаси Конгрессда тасдиқланмаяпти. Шу сабабли Федерал авиация маъмурияти (ФАА) айрим аэропортларда парвозларни тўхтатяпти ёки бошқа штатлардан навбатчи ходимларни жалб қилмоқда. Масалан, Нью-Жерсидаги Неварк аэропортида рейс кечикиши вақти ўртача 87 дақиқани ташкил этмоқда.

Авиадиспетчерлар касаба уюшмаси президенти Ник Дэниэльс эса айни ҳолат ишчилар томонидан уюштирилган норозилик эмас, балки “руҳий чарчоқ ва молиявий босим” натижаси эканини таъкидламоқда.

Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм эса аэропортларда намойиш этилаётган видео мурожаатида ҳукумат ёпилишида демократларни айблагани маълум:

– Демократлар федерал ҳукуматни молиялаштиришдан бош тортмоқда ва бу кўплаб соҳаларда фаолиятни издан чиқармоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА