АҚШ ҳукумати Озарбайжон ва Арманистонни дипломатик ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди
АҚШ расмийлари Озарбайжон ва Арманистонни дипломатик ҳамкорликни фаоллаштиришга ва кенг қамровли келишувга эришишга чақирмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател маълум қилди.
Журналистлардан бири Қўшма Штатлар ташқи сиёсат департаменти вакилидан аввалроқ Москвада бўлиб ўтган Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича икки томоинлама комиссия йиғилиши, шунингдек, давлатлар етакчилари ўртасидаги музокарага изоҳ беришни сўради.
- Янги баёнот йўқ, фақат аввал айтганларимизни такрорлашим мумкин: АҚШ Жанубий Кавказ учун хавфсиз, барқарор, демократик, фаровон ва тинч келажакни таъминлаш тарафдори бўлиб қолмоқда, - деди Пател. - Биз Арманистон ва Озарбайжонни кенг қамровли тинчлик келишувига ва дипломатик ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирамиз.