Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Хитойга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
09:45 / 2022-07-12

АҚШ Президенти Жо Байден Гонконгдаги вазият муносабати билан Американинг Хитойга қарши санкциялар режимини яна бир йилга узайтирди, деб хабар беради Оқ уй маъмурияти.

“Гонконгдаги вазият, жумладан, Хитойнинг мухториятига путур етказиш бўйича сўнгги ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун ўта жиддий бўлиб қолмоқда. Шу сабабли 2020 йил 14 июлда эълон қилинган миллий фавқулодда ҳолат режими 2022 йилнинг 14 июлидан кейин ҳам бир йил давом этиши керак”. 

Бундан икки йил аввал Хитой парламенти Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Унга кўра, террор, айирмачилик, давлат ҳокимиятига путур етказиш, хорижий кучлар билан тил бириктириш таҳдидларига қарши курашга қаратилган ва энг юқори жазо - умрбод қамоқ жазосини назарда тутган эди. 

Бу ҳужжат эълон қилингач, Президент Дональд Трамп Гонконгдаги вазият муносабати билан ХХРга нисбатан санкциялар жорий этган эди.