Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ: Хитой “кўпроқ репрессив” ва “кўпроқ тажовузкор” бўлиб бормоқда
10:24 / 2023-02-16

АҚШ маъмурияти Хитой ҳукумати ўз аҳолисига нисбатан “кўпроқ репрессив” ва жаҳон саҳнасида “кўпроқ тажовускор” бўлиб қолганини даъво қилмоқда.

АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман Вашингтондаги Брукингс институтидаги маърузасида яқинда Америка осмонида Хитой шарининг уриб туширилган воқеасини изоҳлар экан, “ХХРнинг ҳозирги масъулиятсиз ҳаракатлари биз узоқ вақтдан буён тушуниб етган нарсани тўлиқ тасдиқламоқда: Хитой мамлакат ичида репрессивроқ, чет элда эса тажовузкорроқ бўлиб қолган”, деди.

Шу билан бирга, Шерман Қўшма Штатлар “Хитой билан зиддиятга интилмайди” ва “янги совуқ уруш”ни истамайди, деб ишонтирди.  

Вашингтон Пекин билан муносабатларни сақлаб қолиш ва ҳар икки томон бутун жаҳон ҳамжамиятининг манфаатларига мос келадиган соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш тарафдори, деди Бош котиб ўринбосари.

“Биз ХХРни Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани учун уни огоҳлантирамиз ва зарарли фаолият билан шуғулланаётган Хитой тизимларига қарши чоралар кўрамиз”, деб қўшимча қилди Шерман.

 

ЎзА