Санкцияга амал қилишдан бош тортган Хитой фирмалари АҚШдан импортни чекловчи қора рўйхатга тушиши мумкин.
“Россияга ярим ўтказгич ва бошқа юқори технология маҳсулотларини етказиб бераётган компанияларнинг АҚШдан тегишли воситалар ва дастурий таъминот харид қилиши чеклов жорий этилиши эҳтимоли бор”, деди АҚШ савдо вазири Жина Раймондо “The New York Times” газетасига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Хитойдаги соҳага доир йирик SMIC (Semiconductor Manufacturing International Corp) концерни вазирликнинг қора рўйхатига тушган, бошқа компаниялар ҳам шу қаторга қўшилиши мумкин.
Ўз навбатида, ХХР ташқи ишлар маҳкамаси вакили Чжао Лицзян Хитой АҚШнинг бир ёқлама санкциясига қарши эканлиги хусусида баёнот бериб, Вашингтонни Хитойнинг ҳуқуқ ва манфаатига зарар етказмасликка чақирди.
“Пекин хитойлик шахслар ва компаниялар ҳимояси учун бор имкониятни ишга солади”, дейилади “Reuters” Хитой расмий вакили сўзидан келтирган иқтибосда.