English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Хиросима ва Нагасакининг бомбардимон қилиниши хато бўлганини тан олишга чақирилди
12:43 / 2022-12-22

Япония парламентининг юқори палатаси депутати, таниқли сиёсатчи Мунэо Судзуки АҚШ ҳукуматини Японияга ва бутун дунёга Хиросима ва Нагасакининг атом бомбаси билан бомбардимон қилиниши хато бўлганини тан олганини айтишга чақирди.

"Уруш тамом бўлганига 77 йил ўтганига қарамай, АҚШ атом бомба ташлагани учун ҳеч қачон афсус билдирмаган, кечирим сўрамаган. Бу “демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинлик” ҳақида ҳаммадан кўп гапирадиган АҚШ бўлади. АҚШ нега Японияга ва бутун дунёга қилган ишлари ҳақида очиқ баёнот бермайди?" – дейди сиёсатчи ўзининг сайтида. У ушбу гапларни кунчиқар мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Жо Байденнинг 2023 йилда Нагасаки шаҳрига ташриф буюриши мумкинлиги ҳақидаги эълон қилинган мақолага изоҳ берганда айтиб ўтган.  

Судзукининг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти раҳбарининг бомбардимон қилинган шаҳарга ташриф буюриши тўғри иш бўлади.  

“Ташриф вақтида у ҳақиқатан ҳам нимани айтишни истаган бўлса, шуни айтиши керак. Мен хоҳлардимки, у бутун дунёга: "ядро қуролидан фойдаланиш мумкин эмаслигини, атом бомба қўллангани хато бўлганини айтиши керак", – деди япониялик депутат.  

Агар Жо Байденнинг келаси йили Нагасакига ташрифи амалга ошса, у мазкур шаҳарга келган АҚШнинг биринчи президенти бўлади. 2016 йили собиқ президент Барак Обама Японияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” саммити пайтида Америка етакчилари орасида биринчи бўлиб Хиросимага ташриф буюрган эди.  

АҚШ ҳарбийлари 1945 йил августда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳрига атом бомба ташлаган эди. Натижада Хиросимада 140 минг киши, Нагасакида  74 минг киши ҳалок бўлган. Атом бомбаси қурбонларининг аксарият қисми тинч аҳоли вакиллари бўлган.