Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШ Ҳиндистонга 31 та учувчисиз самолёт сотади
13:22 / 2024-02-01

AҚШ Ҳиндистонга 3 миллиард долларлик шартнома асосида 31 та қуролли учувчисиз бошқариладиган учоқ сотилиши тўхтагани ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабарларга изоҳ бермади. Байден маъмурияти вакили таъкидлашича, қурол мавзусидаги ҳар қандай “масала”ни ҳал қилиш учун Конгресс аъзолари билан мунтазам маслаҳатлашиляпти.

“Press Trust of India” ахборот агентлиги ёзишича, Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер ўтган йил июнь ойида Бош вазир Нарендра Модининг AҚШга давлат ташрифи чоғида муҳокама қилинган учувчисиз мега қурилмалар бўйича келишув икки томонлама стратегик технология воситаларини такомиллаштириш ва ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имконият тақдим этишини айтган эди.

3 миллиард долларлик келишувга кўра, Ҳиндистон AҚШдан 31 та “High Altitude Long Endurance” (HALE) учувчисиз ҳаракатланадиган самолёт олади. Жумладан, денгиз флоти учун 15 та “Sea Guardian”, қуруқликдаги армия ва ҳарбий ҳаво кучларига эса саккизтадан “Sky Guardian” берилади.