Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ҳарбий сунъий йўлдошларга коинотда ёнилғи қуйишни синовдан ўтказмоқчи
11:25 / 2026-01-06

Қўшма Штатлар бу йил ҳарбий сунъий йўлдошларни орбитал ёнилғи билан тўлдириш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш имкониятларини синаб кўриш учун тўртта сунъий йўлдош парвозини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди “Air& Space Forces Magazine” журнали.

Таъкидланишича, ушбу миссиялар АҚШ Мудофаа вазирлигининг турли бўлимлари томонидан хусусий секторкомпаниялари иштирокида молиялаштирилмоқда. Режалаштирилган тўртта миссиянинг барчаси геостационар орбитада, Ер юзасидан тахминан 35 000 километр баландликда амалга оширилади

Ушбу миссиялардан бири ёзга режалаштирилган ва “Astroscale” томонидан ишлаб чиқилган ёнилғи билан тўлдириш сунъий йўлдошини учиришни ўз ичига олади. У Қўшма Штатлар томонидан ҳарбий сунъий йўлдошни орбитада биринчи марта гидразин билан тўлдиришни амалга ошириши кутилмоқда.

АҚШ космик кучлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари тадқиқот лабораторияси “Tetra-5” қўшма дастури доирасида космик кемани орбитага чиқариш, автоном учрашув ва синовларни текширишни режалаштирмоқда. 

С.Раҳимов, ЎзА