Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги делегацияси Оролбўйида
15:12 / 2023-05-31

AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит бошчилигидаги делегация Оролбўйига келди. Делегация аъзолари Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйидаги шароитлар билан танишди.

Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида яшовчилар учун барча шароитлар яратилмоқда.  

Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйининг 250 ўринга мўлжалланган янги биноси 2018 йили қурилган. Бу ерда давлат таъминотига олинган, руҳиятида нуқсонлари бўлган, 18 ёшдан катта I ва II гуруҳ ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади. Мазкур ёрдам 98 соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасасига тарқатилиб, мамлакатдаги 35 минг нафар энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, хусусан, дори-дармонга чидамли сил касаллиги билан оғриган беморлар, узоқ муддатли парваришлаш муассасалари, Меҳрибонлик уйлари ва кексалар ва ногирон болаларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш муассасаларни қамраб олади.  

[gallery-12131]

– Ўзбекистонда тўртта йўналиш бўйича фаолият олиб бормоқдамиз, – дейди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит. – Сўнгги йигирма йил мобайнида берилган умумий ёрдам қиймати бир миллиард АҚШ долларидан ошди. Шу жумладан Оролбўйида ҳам бир қатор лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда.  

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА