Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Грузиянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга тайёр, деди Пентагон раҳбари
17:34 / 2021-10-19

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Грузияга ташрифи чоғида Қўшма Штатлар мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустақкамлаш тарафдори эканини маълум қилди.

"Қўшма Штатлар Грузиянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва евро-атлантика мамлакатларига интеграциялашувини қўллаб-қувватлайди", - деб ёзди Остин Twitter саҳифасида.

Бундан аввалроқ Пентагон Ллойд Остиннинг Украина, Грузия ва Руминияга сафар қилиши ҳақида маълум қилиб, мазкур мамлакатларда бўладиган учрашувларда Қора денгиз хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилишини маълум қилган эди. Шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Грузия билан Украина учун НАТО эшиклари очиқлиги ҳақида ҳам баёнот бериши лозим, дейилади хабарда.