Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Федерал захира тизими асосий фоиз ставкасини 5 фоизгача пасайтирди
18:12 / 2024-09-22

АҚШ Марказий банки вазифасини бажарувчи Федерал захира тизими (ФЗТ) асосий ставка пасайтирилишини эълон қилди. Инфляциянинг юқори даражаси ортда қолганига ишонч билдирилган ҳолда, асосий фоиз ставкаси 50 базавий пункт — 4,75-5 фоизгача туширилди.

Бу 2020 йил март ойидан, ФТЗ коронавирус пандемияси фонида иқтисодиёт кучсизланишини тўхтатишга ҳаракат қилинган даврдан буён кузатилаётган илк шундай ҳолат.

Ташкилот хабарномасида маълум қилинишича, сўнгги кўрсаткичлар - иқтисодий фаоллик ишончли суръат билан ўсишда давом этаётганидан далолат. Иш ўрни кўпайиши секинлашди. Ишсизлик даражаси юқорилади, аммо инфляция 2 фоизлик мақсад сари илгариламоқда.

"The New York Times" ставкани пасайтириш қарорини “ғайри оддий дадил қадам” сифатида тан олиб, “марказий банкирлар инфляцияга қарши курашда ғалаба қозонганини эътироф этди. Шу билан бирга вазиятни "эътибор меҳнат бозорини ҳимоя қилишга қаратилганини аниқ англатувчи сигнал” дея баҳолади.

Юқори фоиз ставкаси иқтисодиётни секинлаштиради, уй сотиб олиш ёки бизнесни кенгайтириш учун қарз фоизини оширади. Талабга салбий таъсир кўрсатади, нарх ўсишига нисбатан босимни кучайтиради. Ишга қабул қилиш жараёнини секинлаштиради. Буни ҳисобга олган ҳолда, ФЗТ мувозанат ўрнатишга ҳаракат қилади. Расмийлар нарх-наво кескин кўтарилиб, иқтисодиёт инқирозга юз тутадиган даражага чиқмасдан, ишсизликни меъёрий ҳолатга қайтишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА