АҚШ Эроннинг ядровий дастури бўйича дипломатия ишига содиқ қолади
Теҳроннинг ядро қуролини яратиши мумкин бўлган муддат қисқаришига қарамай, айни масалани ҳал қилишда Қўшма Штатлар учун дипломатия энг самарали усул бўлиб қолмоқда, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс.
Икки кун аввал Эрон мулозими Камол Ҳаррозий Эрон ядро қуроли яратиш учун техник имкониятга эга, дея баёнот берган эди.
Матбуот хабарида, жумладан, шундай дейилган: Президент Жо Байден Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди, деган тамойилга содиқдир.
Биз дипломатия йўли билан қўшма келишувни амалга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз.
ЎзА