АҚШ Эронга “Starlink” терминалларини етказганми?
“The Wall Street Journal” ёзишича, Президент Дональд Трамп маъмурияти ўтган ой норозилик намойиши бостирилгандан сўнг, Эронга минглаб “Starlink” терминалларини яширинча юборган.
Нашр хабарида Теҳрон чеклов қўйгач, намойишчилар интернетга киришини таъминлаш мақсадида мамлакатга тахминан 6000 сунъий йўлдош интернет тўплами етказилган. Бу АҚШ томонидан Эронга “Starlink” ускуналари тўғридан-тўғри юборилган илк ҳолат.
Манбалар таъкидлашича, Президент Трамп жўнатмалардан хабардор бўлган, фақат шахсан бунга рухсат берганми ёки йўқми, номаълум.
С.Раҳимов, ЎзА