Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Эронга қарши ҳужумда сунъий интеллектдан фойдаландими?
13:35 / 2026-03-02

“The Wall Street Journal” манбаларга таяниб хабар беришича, Яқин Шарқдаги Америка ҳужуми “Anthropic” сунъий интеллект технологияси ва “Claude” модели ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин.

Мазкур СИ қурилмаси CЕNТCОМ каби турли бўлинмалар разведка маълумотини баҳолаш, нишонни аниқлаш ва жанговар сценарийни симуляция қилиш учун ишлатилади. Бинобарин, АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга қарши жорий амалиётда айнан қайси тизимдан фойдаланилаётгани ҳақида изоҳ бермаган.

Ҳарбий амалиётда СИдан фойдаланиш баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда, чунки Трамп 27 февраль куни тегишли агентликларга “Anthropic” билан ишлашни тўхтатиш бўйича кўрсатма берган. Пентагон эса бундай саъй-ҳаракатни миллий хавфсизликка таҳдид, таъминот занжири учун хавф, деб атаган.

С.Раҳимов, ЎзА