Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Эронга пул таклиф қилди. Сабаби маълум
08:56 / 2025-07-01

Оқ уй Эронга 30 миллиард долларлик сармоя киритиш ва уранни бойитмаслик эвазига санкцияни юмшатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN маълум қилди.

Америка маъмурияти Эрон ядро дастуридан воз кечиши учун нима таклиф қилишни ўйламоқда. Масалан, фуқаролик энергетикаси мақсадида фойдаланиладиган ва уранни бойитиш талаб қилинмайдиган янги ядро дастурини ишлаб чиқиш учун 20-30 миллиард доллар бериш муҳокама қилингани айтиляпти. Мунозарада иштирок этган амалдорлардан бири бу пул АҚШдан эмас, балки араб мамлакатларидан ўтиши кераклигини таъкидлаган.

Таклиф этилаётган ғояга кўра, Қўшма Штатларнинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари Фордодаги бомбардимон қилинган объектни уран бойитилмайдиган тинч ядровий дастурга алмаштириш учун пул тўлаши керак. АҚШ ушбу жараённи бошқаришга тайёр.

Шунингдек, санкцияни қисман бекор қилиш ва Теҳронга ҳозир хорижий банкларда музлатилган 6 миллиард доллардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилади.

АҚШ Араб иттифоқчи давлатлари билан бирга сўнгги икки ҳафтада Эрон билан парда ортида музокара олиб борган. Ўшанда Исроил - Эрон тўқнашуви давом этаётган эди. Музокара сулҳ битими тузилгандан кейин ҳам давом этгани маълум. 

С.Поёнов, ЎзА