Эрон жанубида жойлашган Миноб шаҳридаги қизлар мактабига берилган зарба юзасидан АҚШ ҳарбий идоралари текширув бошлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум АҚШ томонидан амалга оширилгани эҳтимоли кўриб чиқиляпти. Демак, воқеа билан боғлиқ янги тафсилот, далиллар пайдо бўлиши мумкин.
Эроннинг БМТдаги вакили маълум қилишича, 1 март куни содир бўлган фожиа оқибатида 150 нафарга яқин ўқувчи ҳалок бўлгани айтилган.
Маълум бўлишича, ўқув муассаси Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли бино яқинида жойлашган.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет текширув олиб борилаётганини тасдиқлаб, жумладан Америка ҳарбийлари одатда фуқаролик манзилларини нишонга олмаслигини қўшимча қилган. Шунингдек, Давлат котиби Марко Рубио ҳам журналистлар билан мулоқотда мактаб ёки бошқа фуқаролик объектига қасддан зарба берилиши мумкин эмаслигини билдирган.
Пентагон мазкур ҳолатга доир изоҳ беришдан тийилиб, ишни Марказий қўмондонлик текшираётганини билдирди.
Д.Ҳакимов, ЎзА