АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши бир неча ҳафталик амалиётга тайёргарлик кўрмоқда.
Агар Президент Дональд Трамп буйруқ берса, вазият ўта жиддий можарога айланиб кетиши мумкин, деб ёзган “Reuters” нашри манбаларга таяниб.
Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган расмийлар Пентагон аллақачон Яқин Шарққа қўшимча куч, жумладан авиаташувчи кема, қирувчи самолёт, бошқариладиган ракета эсминеци каби фаол қурилмалар юбораётгани, бу эса Эрон билан дипломатик муносабатдаги ўзгариш кучайиб бораётганига эътибор қаратишган.
Аввалги бир марталик ҳужумдан фарқли ўлароқ, янги режа асосида нафақат ядровий иншоотлар, балки бошқа муҳим ҳокимият ва мудофаа тузилмаларини ҳам нишонга олиши мумкин. Демак, бу гал анчайин мураккаб ва узоқроқ муддатли кампанияга тайёргарлик кўрилаётган бўлиши мумкин. Айни саъй-ҳаракат, айниқса Эроннинг ракета аслаҳаси захираси ва минтақавий қасос олиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ кучлари учун ҳам хавфни сезиларли даражада ошириши кутиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА