French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ – Эрон музокараси давом этмаслиги мумкин
17:11 / 2025-06-03

Ядровий келишув бўйича АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаранинг навбатдаги, олтинчи давраси ўтказилиши сўроқ остида турибди, дея хабар тарқатдиCNN манбаларга таяниб.

Телеканал иқтибос келтирган эронлик мулозим АҚШнинг янги таклифини “изчил ва узвий эмас” деган.

Икки мамлакат Ўмон воситачилигида Эроннинг ядро дастури бўйича беш марта билвосита мулоқот ўтказди. 23 май куни Римда кечган охирги музокара якунида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий Ўмон томонидан таклиф этилган механизм муваффақиятга эришиш йўлидаги тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам бериши, бундай тараққиётга бир ёки икки босқичда эришиш мумкинлигини айтди.

Бешинчи давра олдидан Олий раҳнамо Али Ҳуманаий АҚШ Ислом Республикасидан уран бойитилишидан воз кечишни талаб қилгач, келишувга эришиш имкониятига шубҳа билдириб, Америка раҳбарияти талабини инкор этди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам айни ёндашувни ёқлади.

Бинобарин, Эрон аввалроқ уранни бойитиш даражаси камайтирилиши имкониятини тан олган. Шунингдек, дастурнинг тинч хусусиятини кўрсатиш учун ядровий фаолият устидан кучлироқ назорат ўрнатишга тайёрлиги ҳақида ҳам гапирган.

“Axios” портали эса манбаларга таяниб АҚШнинг ядровий келишув бўйича таклифи номаълум муддатда Эрон уранни паст даражада бойитишига изн беришни назарда тутиши ҳақида ёзган.

С.Раҳимов, ЎзА