АҚШ Эрон билан Хусийлар бўйича яширин музокара ўтказдими?
Қизил денгизда кемаларга ҳужум уюштирилаётган бир шароитда АҚШ Эрон билан Яман хусийларига таъсир ўтказишни сўраб махфий музокара олиб борган, деб ёзди “Financial Times” ўзини таништирмаган америкалик ва эронлик мулозимларга таяниб.
Таъкидланишича, январь ойида Ўмонда бўлиб ўтган мулоқотда икки мамлакат вакиллари тўғридан-тўғри алоқа қилмаган. Воситачиликни Ўмон расмийлари бажарган. Музокара натижаси аниқланмоқда.
Хусийлар баёнот беришича, уларнинг Қизил денгиздаги ҳаракати Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам сифатида амалга оширилмоқда. Бунга жавобан, АҚШ ва Буюк Британия январь ўрталарида Хусийлар объектларига ракета зарбалари бера бошлаганди.