Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ энг янги стратегик бомбардимончи самолёт тақдимотини ўтказди
15:23 / 2022-12-03

АҚШнинг мудофаа бўйича дунёдаги энг йирик буюртма олувчи компаниялардан бири Northrop Grumman жума куни энг янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини тақдим этди. Самолёт "стелс" технологияси бўйича яратилган. Воқеа ишлаб чиқарувчининг сайтида трансляция қилиб борилган.

Хабарда тақдимот маросимида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг ўзи иштирок этгани таъкидланмоқда. У ушбу воқеани аввалроқ ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарихий, деб ёзган эди. Ишлаб чиқарувчи компания эса бомбардимончи самолётни дунёдаги ягона олтинчи авлод самолёти, деб атади.  

Northrop Grumman компаниясининг таъриф беришича, B-21 Raider дунёнинг исталган нуқтасига етиб бора олади. У ядровий  ва ядросиз қуролларни ҳам олиб юради ҳамда Такомиллаштирилган “стелс” технологиясига эгалиги туфайли энг илғор ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан ҳам сездирмай ўта олади. Яқин истиқболда унинг учувчисиз бошқариладиган варианти ҳам тақдим этилади.  

Тақдим этилган бомбардимончи  самолётдан ташқари, яна бешта машина ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида турибди. Мазкур самолётлар парвози  2023 йилга мўлжалланган, дейилади хабарда.