АҚШ элчихонасида жосуслик жанжали
Норвегиянинг NRK давлат телерадиокомпанияси хабар беришича, АҚШнинг Ослодаги элчихонаси собиқ қўриқчиси Россия ва Эрон фойдасига жосуслик қилган.
Прокуратура маълумотида исми-шарифи ошкор этилмаган Норвегия фуқароси махфий маълумот, жумладан бино ва манзил чизмасини хорижий давлат вакилларига узатган.
Алоқа ўрнатиш ва маълумот тарқатиш билан боғлиқ фаолият мамлакат ҳудуди, шунингдек Сербия ва Туркияда амалга оширилган. Шахс ўтган йил ноябрь ойида миллий хавфсизликка зарар етказишда гумонланиб ҳибсга олинган.
Адвокат айтишича, унинг ҳимоясидаги айбланувчи хулосада келтирилган фактларни тан олади, аммо жиноий ниятни инкор этади.