Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини терактлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
15:28 / 2022-02-21

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси расмий сайтида америкалик фуқаролар Москва ва Санкт-Петурбург ҳамда Россиянинг Украинага чегарадош ҳудудларида қўпорувчилик таҳдиди мавжудлиги ҳақида огоҳлантирилди.

"ОАВ хабарларига кўра, Россиянинг йирик шаҳарлари, жумладан, Москва ва Санкт-Петурбург ҳамда Россия – Украина чегара ҳудудларида савдо марказлари, темирйўл ва метро станциялари ҳамда бошқа одамлар тўпланадиган жойларда қўпорувчиликлар бўлиши мумкин", – дейилади хабар матнида.

АҚШ дипломатик ваколатхонасининг огоҳлантиришича, америкаликлар халқаро ОАВ хабарларини кузатиб бориш ва одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик, дўстлари ва оила аъзоларига хавфсизлиги бўйича қайғуриши ҳақида хабар бериш тавсия этилган.

Шунингдек, нотаниш одамлар билан алоқада бўлмаслик, "сайёҳлик масканларида ғарб мамлакатларидан келган одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик" маслаҳат берилган. Бундан ташқари, элчихона америкаликларга АҚШ ҳукумати ёрдам беролмайдиган вазиятда эвакуация режасини ишлаб чиқиш тавсия этилган".