Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ элчихонаси Америка фуқароларини зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди
12:17 / 2022-07-16

АҚШ элчихонаси Украинадаги фуқароларига мурожаат қилиб, хавфсизлик нуқтаи-назардан зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди.

АҚШ дипмиссияси сайтида шундай хабар тарқатилгани айтилмоқда.

«Украинанинг барча ҳудудида хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда ва мамлакатда кечаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳар дақиқада кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин», – дейилади АҚШ элчихонаси тарқатган хабарда.

АҚШ элчихонаси Киевда 18 майда, яъни Россия ҳарбий амалиёт бошлагандан кейин уч ойдан ортиқ муддат ўтиб фаолиятини бошлаган эди.