English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ элчиси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини юқори баҳолади
10:43 / 2024-07-24

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

Суҳбат чоғида жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг АҚШга ташрифи якунлари муҳокама қилинди. Ушбу ташриф давомида АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон Кокус” билан ҳамкорликда “Ўзбекистон куни” ташкил этилди. 

Жонатан Хеник АҚШнинг Ўзбекистон – Америка шериклигини кучайтиришга содиқлигини тасдиқлади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини юқори баҳолади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Миссисипи штати билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришнинг янги истиқболлари қайд этилди.  

Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларнинг ижобий натижалари қайд этилиб, томонлар Ўзбекистонда АҚШ хусусий сектори вакиллари учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.  

Н.Абдураимова, ЎзА