French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ЕИ ва БМТни Россияга қарши тайёр туришга чақирди
18:51 / 2022-01-15

Россиянинг саъй-ҳаракати туфайли Украина теграсидаги вазият кескинлашса, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилмоқчи.

«Foreign Policy» нашри маълумотига қараганда, Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши орқали Россиянинг, гўёки, Украинага нисбатан режалаштирилган тажовузига вето қўйишга эришмоқчи. Америкаликлар етакчиси Жо Байден нуфузли халқаро ташкилот орқали қаршиликни шакллантириб, дунё ҳамжамияти эътиборини мазкур масалага қаратмоқчи.

 Нашр америкалик юксак мартабали расмийнинг сўзига асосланиб, Штатлар европалик иттифоқчиларни ва БМТ Хавфсизлик кенгашини оммавий қаршиликка тайёр туриш бўйича огоҳлантирган.