French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ демократ сенаторлари Фаластинни тан олиш ҳақидаги резолюцияни тақдим этди
10:54 / 2025-09-20

АҚШда бир гуруҳ демократ сенаторлар президент томонидан Фаластинни тан олинишини талаб қилувчи биринчи резолюцияни Конгресс юқори палатасига киритди.

“Биз президентни халқаро ҳуқуқ ва икки давлат тамойили асосида қуролсизлантирилган Фаластин давлатини тан олишга чақирамиз”, — дейилган резолюцияда.

Ҳужжат Орегон штатидан сенатор Жефф Меркли томонидан тақдим этилган ва Мериленд, Виржиния, Вермонт, Миннесота, Висконсин ва Гавайи штатларидан сайланган  сенаторлар ҳамкорлигида таёрланган.

“Фаластин давлатини тан олиш фаластинликлар ва исроилликлар эркин, ва хавфсиз яшайдиган келажак қуришга кўмаклашади”, — дейди Меркли.

Ҳозир Фаластин давлатини 147 мамлакат тан олган. 2024 йил Қўшма Штатлар Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолигига вето қўйди. Шундан бери ўн давлат Фаластинни тан олди.

Аксар мамлакатлар мазкур масала 1967 йилги чегаралар ичида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини барпо этиш билан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган формула асосида ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлашади.

С.Раҳимов, ЎзА