Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ делегациясининг Венесуэлага ташрифи икки давлат муносабатига таъсир кўрсатдими?
11:14 / 2022-03-10

АҚШ делегациясининг яқинда амалга оширган ташрифидан кейин Венесуэла ҳукумати бир неча америкаликни қамоқдан чиқарди, дейилади “The New York Times” хабарида. Жумладан, 2017 йил Каракасга ишчи ташрифи давомида коррупцияда айланиб қамоққа олинган “Citgo Petroleum” компанияси раҳбарларидан бири Густав Карденас озод қилинган.

Шунингдек, ўтган йил бошида террорчиликда айбланиб ҳибсга олинган, келиб чиқиши кубалик сайёҳ Жорж Альберто Фернандес ҳам қўйиб юборилди.

Жазо муддати бекор қилинган бошқа маҳкумлар ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ, АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд Қўшма Штатларнинг Венесуэла ва ушбу мамлакат президенти Николас Мадуро бўйича позицияси ўзгармагани, ҳукумат комиссиясининг Венесуэлага ташрифи вазиятни ўзгартирмаганини билдирганди.