Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ делегацияси Марказий Осиё давлатларига келади
13:30 / 2022-05-23

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация 23-27 май кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат департаменти матбуот хизмати маълумот берди.

— Бу сафар АҚШнинг минтақа билан муносабатини мустаҳкамлаш ҳамда янада фаровон ва хавфсиз давлат яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатни илгари суриш мақсадида амалга оширилади, — дейилади хабарда. Делегация таркибига Пентагон, Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши (МХК), Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (ХТМК) ва Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) вакиллари ҳам кирган.

Ташриф доирасида америкаликлар Марказий Осиё мамлакатлар расмийлари, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказиш ниятида.